Ассалому алайкум! Мен ўз қизиқишим туфайли тиббиёт соҳасини танлаганман. Ҳозирда олийгоҳда таҳсил оламан. Кўп дарсларимиз шифохоналарда бўлади, баъзида операцияларга, туғруқ жараёнларига кирамиз. Табиийки бундай вазиятда беморлар ҳар хил ҳолатда бўлишади (авратлари очиқ ҳолатида бўлиши мумкин). Шундай ҳолатда бу соҳада ўқишим, келажакда ишлашим динимга зиён қилмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Зарурат юзасидан бундай ҳолатда иштирок этса жоиз. Чунки ўрганиш керак. Ўрганмай туриб инсонларга ёрдам бериб бўлмайди. Инсонларни соғлигини муҳофаза қилиш, уларни даволаш табиблар бурчи. Буни адо этиш керак албатта. Валлоҳу аълам!.