Ассалому алайкум! Менда азалдан ёлғизликни ҳоҳлаш, лекин ёлғиз қолсам юрагим сиқилиши, кейин тез тез яхши юрган бўлсам ҳам, қаердандур ёмон ҳис туйғулар, фикрлар, ҳеч нарса ёқмай қолиш ҳолатлари, лекин ўша вақтни ўзида аксинча, ичимда ҳамма нарсага шукроналик, яратган эгамга ва пайғамбаримиз с.а.в.га севги туйғулари ҳам авж олади. Ва бу ҳолат мени жуда қийнаб ўзимни қўярга жой тополмай қолиш ҳолатлари хам бўлади. Худдики ичимда 2 та инсон тинмай олишадигандек бўлаверади. Шундан қандай чиқиб кетсам бўлади ва доим яхши кайфиятда, шукроналик билан яшашни уддаласам бўлади...
– Ва алайкум ассалом!Психотерапевт ва эндокринлог ҳузурига боришингиз керак. Медикаментоз даволанишдан сўнг бироз енгил тортиб қоласиз. Ҳозирча пиёда кўпроқ юриб туриш, вақтлироқ ухлаб барвақт уйғониш, нонуштани 7-9 ораларида қилиб олиш, кўпроқ минерал ва озуқавий моддаларга бой озиқ-овқатларни, мева ва сабзавотларни истеъмол қилиб туришингиз керак. Валлоҳу аълам!