Ассалому алайкум! Талабаман. Шу сабаб намозларим баъзан қазо бўлиб қолади. Фарз амалини вақтида бажаролмаганимдан хавотирдаман. Ўқишни битириб ишламоқчиман, лекин шу билан бирга 5 маҳал намозни вақтида қандай ўқисам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
“Беш вақт намозни қазо қилиб бемалол ўқиб олинг, чунки келажакда ишлашингиз керак”, дея олмаймиз албатта. Ўша ҳолатда намозларни вақтида ўқиб олишга имконият яратиб бериш ҳам бизнинг қўлимизда эмас. Биз фақат нима фарз, нима вожиб, нима жоиз, нима ножоиз баён килиб берамиз. Тарозуга солиб йўлини топиб олиш сиздан. Валлоҳу аълам!.