Ассалому алайкум! Тикувчиман. Мактаб пайтларида ҳам тикар эдим. Дугонамни бир матоси қолиб кетганди. Ҳозир манзилини билмайман. Шу матони нархида ўша дугонам учун эҳсон қилиб юборсам бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Садақа қилса бўлади, аммо ўша дугонангизга йўлиқиб қолсангиз мабодо, талаб қилса ҳаққини берасиз. Валлоҳу аълам!.