Ассалому алайкум! Одина опа, сизга катта раҳмат! Мен қайнона-қайнотамга чин қалбимдан қўлимдан келганча хизмат қилишга ҳаракат қиламан. Улар ҳам менга меҳрибон. Баъзида уларнинг кўнгли тўлмаётгандек туюлади, лекин ҳаётимни бошқаларники билан солиштириб, шукр қиламан. Қайнопам ҳам борлар, улар мендан катталар, ҳали турмушга чиқмаганлар. Баъзида шундай ҳолатлар бўладики, уйда катталар бўлишига қарамай мени камситиб урушиб ташлайдилар, ёқтирмасликлари шундоққина билиниб туради. Ўзимни ҳимоя қилишга уринсам, катталар ҳафа бўлиб қолишади. Ҳозир турмуш ўртоғим сафардалар. Вақти-вақти билан ота уйимга бориб ётиб келсам бўладими? Албатта ҳўжайнимнинг рухсатлари билан. Қайнопам билан муносабатларимиз яхши бўлишини ҳоҳлайман. Ўзимни ҳам, уйдагиларни ҳам ҳафа қилмай қандай муроса қилсам бўлади?