Намоз ўқисам бўладими, рўзам очилмайдими?

05:55 / 10.05.2021 | Айнур Фахритдиновна | 809

Ассалому алайкум! ! Менинг ҳайз кунларим тугаганига 10 кун бўлиб қолди, лекин қон рангида ажралма келяпти. Бу қон қандай қон? Рўзам очилмайдими? Шу ҳолда таҳорат олиб намоз ўқийверайми? 

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Поклик муддати 15 кун деб эътиборга олинган. Ҳайздан кейин 10 кун ўтиб келган бўлса гормонал ўзгариш ёки тос аъзоларидаги яллиғланиш оқибатида ёки қалқонсимон без фаолияти бузилишидан бўлиши мумкин. Бундай қон келиши истиҳоза дейилади ва у намоз, рўзани маън қилмайди. Ҳар намозга алоҳида таҳорат олиб ўқийверасиз. Валлоҳу аълам!