Эмизикли бола билан рўза тутиш

11:07 / 14.03.2017 | Савол | 2426
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа. Менинг 11 ойлик ўғлим бор. Ўғлимни кўпроқ эмизаман, баъзида печенье бераман. Ҳар эмизганимда қорним жудаям очиб кетади. Нонушта қилсам, обедгача зўрға етиб бораман. Бу йил Рамазон ойида рўза тутмоқчиман. Ўғлимни кундузи умуман эмизмай, фақат кечаси эмизиб, рўза тутмоқчи эдим. Қайна опам: «Болани қийнаб қўясиз, сиздаги ҳаққи», деб қолди. Менга маслаҳат беринг, илтимос. Мен қандай йўл тутай? Жавоб учун олдиндан раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Рамазон ойи келишидан аввалроқ болани қўшимча овқатга ўргатиб, тайёрланиб туриш керак эди. Энди таваккал қилиб тутиб кўрасиз, болага қийинчилик етса, сиз кабиларга очишга рухсат бор. Валлоҳу аълам