Дуо

08:56 / 02.05.2017 | Савол | 1170
Ассалому алайкум! Истиғфор дуоси қандай ўқилади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
“Саййидул истиғфор”
«Аллоҳумма анта роббии. Лаа илаҳа илла анта. Холақтаний. Ва ана абдука ва ана ала аҳдика. Ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика мин шарри маа сонаъту. Абуъу лака би неъматика алайя. Ва абуъу би занбий. Фағфирлии. Фа иннаҳу лаа яғфируз-зунуба иллаа анта»
Маъноси: «Эй, Аллоҳим! Сен Роббимсан! Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. Сен мени халқ қилдинг. Мен Сенинг бандангман. Мен қодир бўлганимча Сенинг аҳдинг ва ваъдангдаман. Сендан ўзим қилган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман. Сенинг менга берган неъматингни эътироф қиламан. Сенга гуноҳларимни ҳам эътироф қиламан. Мени мағфират қил. Сендан бошқа ҳеч бир зот гуноҳларни мағфират қилмас».
Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Руҳий тарбия» китобларини олиб ўқинг. Унда сиз сўраган нарсага жуда мукаммал ва тўлиқ маълумот берилган. Қолаверса бошқа фойдали маълумотларни ҳам билиб оласиз. Валлоҳу аълам!.