Ассалому алайкум! Эр касалманд бўлса ва оилани моддий жиҳатдан зарурий эҳтиёжларини таъминлай олмаса аёли уни ташлаб кeтиши ва отасининг қарамоғига ўтиши тўғрими? Ёки ўзи ишлаб, ҳам эрига итоат этиб (уйда ишлаб ) оиласини сақлаб қолиши тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Оиласини сақлаб қолгани яхши. Агар ўша эрнинг хизматини қилиб, розилигини топса яхши бўлади. Валлоҳу аълам!.