Ажрим

05:00 / 12.05.2021 | Одилжонова Одила | 821

Ассалому алайкум! Эндигина 6 ойлик келинман, аммо ҳозиргача эримдан бошқаларга ёқмайман. Бошқаларни деб эримдан ажрашсам нима бўлади? Лекин бу муҳитда мен учун ҳам яшаш, ҳам ишлаш, ҳам ўқиш жуда қийин бўляпти. Қийналиб қоляпман.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Ҳар бир нарсанинг тўлови бўлганидек бахтли ҳаётнинг ҳам тўлови бор. Жаннатга лойиқ инсон бўлиш учун ҳам тўлов бор. Сизнинг тўловингиз бу чиройли сабр қилиш. Ҳеч ким турмуш қуриши биланоқ бахтли ҳаёт кечирмайди. Албатта ҳаёт синовларидан ўтади. Синов муддати ҳар кимда ҳар хил кечади. Бу инсоннинг ҳаётий тажрибаларига боғлиқ. Ибодатларингизда муқим бўлиб дуода бўлинг. Истиғфорларингизни кўпайтиринг. Ажралиш учун баъзи қалтис сабаблар бор. Яъни эркак наркоман бўлса, ароқхўр бўлса, зинокор бўлса, ўғри бўлса, мунофиқ ёки атеист бўлса. Чунки бу ҳолатлар аёл ва унинг туғилажак фарзандларига зулм, соғлигига путур етказиши мумкин. Жамиятга ва  ислом динимизга етук инсонлар керак. Агар сизнинг сабабларингиз шу сабаблардан бири бўлса у ҳолда сиз ота-онангиз билан ва яқин масжид имоми билан маслаҳатлашиб кўриб кейин қарор қабул қилишингиз мумкин.  Валлоҳу аълам!