Намоз

09:46 / 02.05.2017 | Савол | 1199
Ассалому алайкум!
Агар намозда уч марта «Субҳана роббиял аъзийм» нинг ўрнига адашиб уч марта » Субҳана роббиял аъла» десам, лекин бошимни кўтармаган бўлсам нима қилай?
«Субҳана роббиял аъзийм»ни уч марта айтиб хатоимни тўғрилайми ёки саждаи саҳв қиламанми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бош кўтармаган бўлсангиз, ўнглаб қўяверасиз. Саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!.