Ассалому алайкум! Дугонам қайнона ва қайнотаси билан туради. Эшитишимча қайнотаси бир икки марта уни зино қилишга чақирган. Лекин у қайнотасига қаттиқ гапириб, қайтарган экан. Ҳалигача зино кўзи билан қарар экан. Дугонам уйда ёлғиз қолишганида у кишидан қўрқаркан. Шунга эрига алоҳида яшасак деб айтса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввало эрига ҳаром бўлиб қоладиган иш содир бўлмаганми, шуни аниқлаш керак. Бўлмаган бўлса, эрига бу ҳолатни айтиб, зудлик билан у хонадонни тарк қилиш керак. Валлоҳу аълам!.