Баъзи саволлар

10:08 / 02.05.2017 | Савол | 1246
Ассалому алайкум! Тирноқ ва соч кўмилар экан. Агар кўп қаватли уйлар бўлсачи уни сув билан оқизиб юбориш ёки ахлатга ташлаб юборишнинг гуноҳ кароҳияти йўқми?
Тирноқ, соч олишни маълум вақт куни борми?
Баъзи одамларда бошида соч ўрамаси 1 ва ундан ортиқ бўлади. Халқимизда бошида ўрамаси нечта бўлса шунча маротаба турмуш қуради дeйилади. Шу ростми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Одам мукаррам зотдир. Ўзи тупроқдан яралган ва яна тупроққа қайтади. Шу эътибордан уламоларимиз одам аъзосидан чиққан нарсаларни тупроққа кўмишни тавсия қилган. Гарчи кўп қаватли бино бўлсада, бир парча бўлса ҳам боғчаси бўлади, ўша ерга кўмиш мумкин. Тирноқни жума куни олиш яхши. Ўрама ҳақидаги гап асоссиз. Валлоҳу аълам!.