Ассалому алайкум! Ҳурматли сайт ходимлари. «Иккиланиш» сарлавҳаси билан савол бeрган эдим. Бу саволни уйдагиларга бeришга иккиланиб сизларга бeрган эдим. Ҳозир бeрган саволимдан афсусдаман. Бу ҳақида аллақачон китоблар ёзилиб қўйилган экан. Мeн Доктор Муҳаммад Саид Рамазон Бутийнинг «Мазҳабсизлик бидъатдир» номли китобини ўқишни бошладим. Саволларимга жавоб топа бошладим. Илмсизлигим учун сизлардан узр сўрайман. Сизларга чуқур ҳурмат ила бир ожиза банда
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сиз каби илмга, китобга, амалга муҳаббатли инсонлар кўпаяверсин. Билмасдан сўрашлик айб эмас. Сиз бундан ҳижолат бўлманг. Сиз энг яхши йўлни, яъни китоб ўқишни танлаб хато қилмапсиз. Бу ишингизда бардавом бўлинг. Берган саволингизга жавобни ўқигансиз деган умиддамиз