Алимент

10:21 / 02.05.2017 | Савол | 1449
Ассалому алайкум! Алимент олиш ҳалолми? Исломда бунинг ҳукми қандай? Қизимнинг отаси ўз ихтиёри билан ёрдам бермоқчи эмасди, шунинг учун судга мурожаат қилишга мажбур бўлдим. Энди суд уни алимент тўлашдан бош тортгани учун қамоққа олишга ҳукм қилибди. Мени шу нарса қийнаяпти. Бир одамга зулм қилдимми, гуноҳми бу? Илтимос, маслахат беринг, тўғри йўл кўрсатинг. Нима қилиш керак шу вазиятда гуноҳга ботмаслик учун?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! http://savollar.islom.uz/savol/35628
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=10246.0
Ота-она ажрашгандан кейин ҳам боланинг нафақаси, яъни, яшаш учун кетадиган сарф харажати отанинг зиммасига вожиб бўлади. Бу нафақанинг миқдори ҳар вақт ва юртнинг ҳолига қараб белгиланади. Валлоҳу аълам!.