Маслаҳат бeринг

10:28 / 02.05.2017 | Савол | 1158
Ассалому алайкум! Исломда аёл киши хўжайининг хиёнатини сeзса нима қилиши кeрак?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввало мўмин-мусулмон яхши гумонда бўлиши керак. Жуда бўлмаса, турмуш ўртоғингиз билан очиқчасига гаплашиб олинг. Жанжалдан четланинг, бундай ҳолларда жанжал мутлақо ёрдам бермайди, аксинча, ишни чигаллаштиради. Биз бандаларнинг энг катта хатоимиз ўзаро муносабатларимизда ўз фойдамиз ёки ўзганинг фойда ва зараларини кўзлаймиз. Аммо ҳар ишимиз Аллоҳ розилиги учун бўлиши зарурлигини унутамиз. Шу нуқтаи назардан қарасангиз, бу муаммо ечими осонлашади. У нима қилаётган бўлса, ўзи жавоб беради, сиз жавобгар бўлмайсиз. Шундай экан, сиз ўз масъулиятларингиз ҳақида бош қотиринг. Яна бир нарсани билингки, кўнгил ишида зўрлик билан бирор нарсани ўзгартира олмаймиз. Валлоҳу аълам!.