Намоз

01:54 / 02.05.2017 | Савол | 1024
Ассалому алайкум!
Намоз пайти, саждада ўтирганда, иккала оёқнинг учлари бир томонга қаратилган бўлиши керакми? Яъни, чап оёққа ўтириб, иккала оёқнинг панжасини ўнг томонга узатиб ўтириш керакми? Шундай қиламану, лекин ўнг оёғимнинг панжасини ўнг томонга узатиб ўтиролмаябман. Чап оёғим билан ўнг оёғим панжаси бир-бирига қарама- қарши узатилади. Шу мумкинми ёки иккала оёқ ҳам ўнг томонга узатилиши шартми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:
Ва алайкум ассалом!
Икки сажда орасида ва иккинчи ракъат саждасидан сўнг ташаҳҳудда ўтирганида аёл оёқларини жуфтлаб, ўнг томонга чиқариб ўтиради. Валлоҳу аълам!.