Ассалому алайкум! Яқинда онам билан акам автоҳалокатда вафот этди. Жуда қаттиқ қайғулар бошимдан ўтмоқда. Улар у ерда бир-бирини кўрадиларми? Бизнинг соғинганларимизни биладиларми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аллоҳ раҳмат қилсин уларни. Сизга сабр ва офият берсин. Руҳнинг асл ҳақиқатини нима эканлигини Аллоҳдан бошқа ҳеч ким билмайди. Бу борада Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: «Ва сендан руҳ ҳақида сўрарлар. Сен: «Руҳ Роббимнинг ишидир. Сизга жуда оз илм берилгандир», – деб айт.» (Исро, 85).(«Тафсири Ҳилол» китобидан). Ўлган инсоннинг руҳи маълум муддатгача яқинларининг ёнига келиб туриши ҳақида саҳиҳ ҳадислар йўқ. Лекин ҳадисларда: Бирор киши вафот топса амалига яраша юқоридаги руҳлардан қайсидир бирига қўшилиб, оиласи ва аҳли аёлининг ҳақида сўраши, яхши ишларига хурсанд бўлиб, ёмон ишларига ранжиши айтилган. “Руҳлар доим кўриб туради” деган эътиқод бирор ҳадисда йўқ. Валлоҳу аълам!.