Намоз

12:25 / 02.05.2017 | Савол | 1304
Ассалому алайкум! Ассалому Алайкум! Намозда иккинчи саждадан сўнг рукуъга турмоқчи бўлганда бир оз ўтириб, кейин турайми ёки иккинчи саждадан бошни кўтариб бир йўла рукуъга туравераманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Сажда ҳолатида қўллар, пешона, бурун, тирсак, оёқлар ердан кўтарилиши мумкин эмас. Шу ҳолатда Аллоҳни улуғлаб, уч марта: «Субҳаана Роббиял аъла», дейилади. Сўнг такбир айтиб, саждадан бош кўтарилади, ўтирган ҳолатда «Роббиғ-фирли», деб иcтиғфор айтилади. Сўнг яна такбир айтиб, иккинчи марта сажда қилинади. Саждада турган ҳолда яна уч марта: «Субҳаана Роббиял аъла», дейилади. Шунинг билан намознинг бир ракъати тугайди. Такбир айтиб, иккинчи ракъатга турилади.

Иккинчи ракъат саждасидан сўнг аёл оёқларини жуфтлаб, ўнг томонга чиқариб, қаъдага ўтиради. Валлоҳу аълам!.