Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одина опа. Рамазон сизга муборак бўлсин! Синглим турмушга чиқиб, 1 йилдан сўнг ажрашди, 1 та фарзанди бор. Куёви уни ҳам, боласини ҳам моддий жиҳатдан таъминламаган. Синглим ҳар ой онамдан пул олиб ишлатарди. Куёв синглимнинг жавобини бермаган. 3 ойдан бери уйимизда яшаяпти. Бир оз руҳий ва маънавий эзилган, ярашишни хоҳламайди. Уни никоҳига олмоқчи бўлган киши бор. Қандай маслаҳат берасиз?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Аввало куёвни чақириб, масалага ойдинлик киритиш керак. Ундан жавоб олгач, идда ўтиради. Кейин турмуш қилиши мумкин. Аммо эр ажрашишни қасд қилиб, 4 ой гаплашмай юрса, ийло бўлади, яъни талоқ тушади. Шундай ҳолат юз берган бўлса, ишга ойдинлик киритиб, кейинчалик турли даъво ва кўнгилсизликлар келиб чиқишининг олдини олиш учун одамларга ажрашувни билдириб қўйиш керак. Ана ундан кейин бошқа турмуш қуриш мумкин бўлади. Валлоҳу аълам