Ассалому алайкум! “Бахтиёр оила” китобининг дискини эшитиб тўйлардаги урф одатларимиздан фақат иккитаси, яъни никоҳ валиймаси ва шартини кўрдим. Қолган келин салом, ош бериш, чаллари, куёвни сурп йиртиши ва ҳоказолар аслида қандай маросимлар? Булар исроф эмасми? Ундан кўра мискинларга сарфлаш афзал яхшимасми? Мени ҳам тўйим бўладиган. Мен буларнинг исрофидан қўрқяпман. Сизнинг бу борадаги фикр ва мулоҳазаларингиз қандай?
Агар йигит ва қиз никоҳдан, заксдан ўтсаю, лeкин шароит тақозоси билан никоҳ базмини қилмасдан ҳам яшаса ёки унгача бирга яшамаса ҳам бўладими? Никоҳга кимларни айтган дурустроқ?