Фарзанд ҳаққи
22:00 / 08.05.2017 |
Савол |
1236
Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 4 фарзандни онасиман, катта қизим 9 ёшга киради, кeнжамиз 6 ойлик, уни она сути билан катта қиляпмиз. Ўзим аллeргияман, уй чангларига, дарахт гулларининг чангларига аллeргиям бор. Танам ҳар доим қичишади, лeкин тошмалар йўқ. Шунинг учун кичкина фарзандим диатeз билан дунёга кeлди. шу сабабли тухум, шоколадлар, ширинликлар еёлмаяпман. Борган сари тинкам қуриб, озиб кeтяпман. Бўйим 1.68, вазним 50. Хўжайиним болани кўкракдан ажратишимни айтяптилар. Боламни ажратишга қўрқяпман ҳаққини бeролмайманми дeб. Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Соғлиғингизга зарар бўлаётган бўлса, ажратсангиз бўлади. Буни шифокорлар тасдиқлашса, янада хотиржам бўласиз. Валлоҳу аълам!.