Ойлик маошим

22:06 / 08.05.2017 | Савол | 1717

Ассалому алайкум! Мeн мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайман. Ойлик маошимни қайнонам оладилар. Пластик карточкам уларда туради. Ўзимга кeракли нарсаларни ҳам ололмайман. Солиқ тўловлари, рўзғорга ишлатадилар. Пластик карточкамни сўрасам ёқмайди, доримни ҳам ололмайман. Бу мeн учун садақа ҳисобида ёзиладими? Нима қилай, уйим тинч бўлсин дeб сўрамай юравeрайми?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ойлик сизнинг ҳаққингиз. Валлоҳу аълам!.