2 ойлик ҳомилани олдириш

22:15 / 08.05.2017 | Савол | 2152
Ассалому алайкум! Холамнинг 6 ёшли ва 9 ойлик ҳали эмизикли қизлари бор. Улар 2 ойлик ҳомиладор бўлиб қолибдилар. Шундай ҳолатда аборт жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
ҲОМИЛА ВА АБОРТ
АЙБЛИ ҲОЛДАГИ ҲОМИЛАНИ
ТУШИРИБ ЮБОРИШ ҲАҚИДА
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари. Аллоҳ қиёмат куни сизни Ўз раҳмати билан сийласин. Бир масалада иккиланиб қолдим, илтимос, ёрдам берсангиз. Шифокорлар хотинимни «Ҳомиланг ногирон туғилиши мумкин», деб огоҳлантирган. Унинг ҳомиласи уч ойлик. Бу масалада шаръий ҳукм қандай?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.
Аллоҳ таолонинг Ўзига ҳамдлар бўлсин!
Ортларидан набий йўқ зотга солавотлар бўлсин!
Ислом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, 1410 ҳижрий санада 15-22 Ражаб (1990 йил, 10-17 февраль) кунлари бўлиб ўтган ўн иккинчи мажлисида айбли ҳолдаги ҳомилани тушириб юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқди.
Муноқаша ва фикр алмашувлардан кейин Ислом Фиқҳи Академияси бир овоздан қуйидаги қарорларни қабул қилди:
– Агар ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлган бўлса, уни тушириб юбориш жоиз эмас. Тиббий ташхис унинг айбли яралганини қайд этган бўлса ҳам. Фақатгина ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ ҳомиланинг қолишида онанинг ҳаётига муқаррар хатар борлигига қарор қилсагина, уни тушириб юбориш жоиз. Бунда икки зарардан каттасини даф қилиш бор.
– Агар ишончли мутахассис табиблардан ташкил топган тиббий гуруҳ томонидан жиҳозлар ва таҳлил йўллари ила ҳомиланинг хатарли айблари борлигини, уни даволаб бўлмаслигини, у ўз вақтида туғилса, ҳаёти ёмон бўлиши, ўзига ҳам, ота-онасига ҳам дарду алам бўлиши аниқлансагина ота-онанинг талаби асосида уни тушириб юбориш жоиз бўлади.
Мажлис бу қарорни қабул қилар экан, табиб ва ота-оналарга бу масалада Аллоҳга тақво қилишни ва бу ишда аниқлик билан ҳаракат қилишни тавсия этади.
Тавфиқ берувчи Аллоҳнинг Ўзидир. Валлоҳу аълам!.