Бурун қонаши

01:31 / 28.06.2021 | Soliha | 455
Ассалому алайкум! Мени қон босимим доимий ошиб туради, лекин охирги кунларда шу сабабли бурним тез-тез қонаб қоляпти. Бурнимга сув тортсам қонай бошлаяпти,1-2 соат давом этади. Саволим, таҳоратда ва айниқса ғуслда қандай йўл тутай? Бурунга сув тортмай қилинган ғусл жоизми? Жавобингиз учун ташаккур!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳоратда тортмай турсангиз ҳам ғуслда тортиш керак. Чунки таҳоратда бурунни ювиш суннат, ғуслда эса фарз. Валлоҳу аълам!