Ассалому алайкум! Аёл киши кўчага чиқишда пардозланганда ҳаддидан ошмаслиги кeраклигини ўқиганмиз. Озғинлигим сабабми кўпинча кўзимни тагида томирларим кўкариб туради. Баъзида “бирон касалингиз борми?” дeб сўрашади. Агар юзимга упа(пудра) суртиб кўчага чиқсам гуноҳ бўладими?
Ва алайкум ассалом! Номаҳрамларнинг эътиборини жалб қилмайдиган даражада бўлса, бўлади. Лекин узрли ҳолат бўлмаса, тақво юзасидан ва фитна бўлмаслиги учун қилмаган маъқул. Валлоҳу аълам.
.