Муҳтож одамнинг саҳийлиги

02:10 / 28.06.2021 | Oysha | 428
Ассалому алайкум! Бир масалада фикрлашмоқчи эдим. Ҳаётда баъзи одамларни кўряпман: ўзи муҳтож, қарздор, эҳтиёжлари қонмаган, ўз ҳаётида қилиши керак бўлган ишлар кўп. Лекин шу ҳолида эҳсон қилади, ҳомийлик қилади. Ойлигини бир кунда ногирон ёки муҳтож одам учун сарфлаб юборади, кейин ўзи рўзғорини тебратолмай юради. Шу иш тўғрими? Ўз ҳаёти, оиласи учун масъул бўлиб, аввало ўзига ёрдам берган афзал эмасми?
Яна баъзи одамлар бор, бечора одамни топиб олса, ёрдам бераверади ва у оқибатда боқиманда бўлиб қолади. Балиқ эмас, балиқ тутиш учун қармоқ берган яхши эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фикрларингиз тўғри. Эҳсонни энг яқин кишиларга, оиласига беришдан бошлаш керак. Валлоҳу аълам!