Ассалому алайкум! Аёллар шим кийиши мумкинми? Аллоҳ «Эркакларни кийимини киядиган аёлларни лаънатлайди« дeган экан. Бу ҳадис ҳақида тўлиқ маълумот бeра оласизми? Ва шим кийиш ҳам Аллоҳнинг лаънатига сабаб бўладими?
Ва алайкум ассалом!
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=33913.0
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=4924.0
http://savollar.islom.uz/smf/index.php?topic=19539.0
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:
«Ўзларини эркакка ўхшатган аёллар бизлардан эмас ҳамда ўзларини аёлларга ўхшатган эркаклар ҳам бизлардан эмасдир».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деган:
«Расулуллоҳ аёллар кийимини кийган эркакларни ва эркаклар кийимини кийиб юрувчи аёлларни лаънатладилар». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб айтганларки: «Инсонларнинг уч тоифаси борки, улар жаннатга кирмайдилар ва қиёмат кунида Аллоҳ уларга қиё ҳам боқмайди: Ота-онасини ҳурмат қилмаганлар, ўзини эркакка ўхшатган аёл, ўз аёлининг иффатини сақлашга бепарво бўлган эркак».
Валлоҳу аълам!.