Онамни кўнглини ўйлайинми ёки эримни?

01:58 / 28.06.2021 | Lola | 401
Ассалому алайкум! Исмим Лола, чет элда учта болам, ҳўжайним билан яшаймиз. Яхши ойлик тўлашади, баъзида ўзимни онамга қарашиб тураман, лекин улар мендан катта машина, уй олиб беришимни талаб қилади. Машина олиб бердим, сотиб юборишди, энди яна қийналябман, менга машина обер, деб мен билан жанжал қилаябди. Ҳўжайним кўнмайди ундай қилишимга, туғилган кунида, байрамда пул юбор, дейди ҳўжайним. Уйдагиларим ҳа деб юборишимни хоҳлайди, битта акам, битта укам бор. Акам давлат ишида ишлайди, отам алоҳида оиласи билан яшайди. Нима қилайин ҳўжайнимга қарши чиқсам учта болам етим қолади, онамни кўнглига қараб яшайинми, ахир мен қиз боламанку, мендан катта нарсалар талаб қилади, шундоқ ҳам даволаниш, дам олиш пулларини тўлайман. Маслаҳат беринг, 7 йилдан бери шундай ҳаётим, пул бермасам мени қарғаб, керак эмассан, менга телефон қилма, фахрланишмга арзимайсан, дейди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Онангизнинг ҳолатидаги кишининг кунлик ҳаёти ўтиб туришига етарли нафақани берсангиз кифоя. Ортиғига мажбур эмассиз. Шунингдек ака-укангизга беришга ҳам. Валлоҳу аълам!