Ҳалол таом

03:05 / 28.06.2021 | Muxammedova Ozodaxon Ramatilla qizi | 563
Ассалому алайкум! Биз тарафларда мол сўйилса унинг ичаклари, оёғи ва бошқа аъзоларини ҳам ейишади, шу тўғрими? Молнинг нажосати турган ичакни ейиш ҳаром эмасми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сўйилган ҳайвоннинг ейиш ҳаром бўлган нарсалари:
Ҳанафий мазҳаби бўйича, сўйилган барча ҳайвонлардаги қуйидаги нарсаларни ейиш ҳаромдир:
1. Эркак ҳайвоннинг закари.
2. Эркак ҳайвоннинг икки мояги.
3. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси.
4. Ҳайвондаги без.
5. Ҳайвондан оққан қон.
6. Ўт пуфак.
7. Умуртқа орасидаги ҳаром мағиз.
Чунки Аллоҳ таоло «Аъроф» сурасида Пайғамбаримиз алайҳиссаломни васф қилар экан «уларга покиза нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни ҳаром қиладиган», деган. Мазкур етти нарса ҳам нопок нарсалардир.
Мужоҳид розияллоҳу анҳудан келтирилган ривоятда Пайғамбаримиз алайҳиссалом мазкур етти нарсани ейишдан қайтарганлар.("Ҳадис ва Ҳаёт китобидан) Валлоҳу аълам!