Ассалому алайкум!
Ҳасайн ва Ҳусайн қориларни аудио дискини ўзимизга ўқиш давомида мустаҳкамлаш учун тинглаб турамиз.”Бақара” сурасини илк оятидаги “лам” ва “мим”ни 10, 11 алиф миқдорида чўзиб ўқишади. Одатда агар янглишмасам 6 алиф ўқиш керак. Бизнинг китобимиз тажвидли, яъни рангли бўлгани учун ҳам шу қоида асосида ўрганамиз. Қанча алиф миқдорида чўзиб ўқисак тўғри бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввало Ҳасайн эмас, Ҳасан. Бу қориларимиз ҳеч қачон бундай иш қилишмайди. Сиз миқдорини аниқлашда адашгандирсиз. 6 алиф деган гап ҳам тўғри эмас. Энг узун мад олти ҳаракат миқдорида бўлади. Икки ҳаракат бир алифга тўғри келади. Демак, энг узун мад уч алиф бўлади. «Лам» ва «Мим» муқаттоат ҳарфларидаги мад лозим маддир ва у олти ҳаракат, яъни уч алиф миқдорида чўзилади. Валлоҳу аълам!.