Ва алайкум ассалом! Жунубликдан кейинги ғусл асосан ибодатлар учун, қолаверса, покланиш учун қилинади. Жунуб кишига то ғусл қилмагунича фақатгина ибодат қилиш жоиз эмас. Бошқа ишларни бажарса бўлаверади. «Жунуб киши бошқага қараши жоиз эмас» ёки «Жунуб кишини кўриб қолган кишига ҳам ғусл вожиб бўлар экан» ва шунга ўхшаш гаплар асоссиз, мантиқсиз гаплардир. Валлоҳу аълам.