Бола пули ҳақида

02:36 / 28.06.2021 | Husnigul | 590
Ассалому алайкум! Бизнинг 7 ойлик қизалоғимиз бор, алҳамдулиллаҳ. Шу қизимизга ҳар ой 2 ёшгача нафақа пули (бола пули) оламиз, 484.000 сўм. Ҳўжайним ҳам, мен ҳам бу пулдан ишлатиб қўямиз. Ҳўжайинимга "шу қизимизни пулини 2 ёшигача йиғайлик, 3-4 ёшида болалар араб, инглиз тили курсларига қўярдик", дедим. Уларни бироз жаҳллари чиқади. "Сеники, меники қиляпсанми пулни, оилада сеники, меники бўлишини хоҳламайман, айтган нарсаларингни олиб келиб бераётган бўлсам, шу пулни кўп кўрма, қизимизни курсларга бергунча бераманку, пул қизғанмайманку, топганим сизларники", дейдилар. Лекин ростан ҳам рўзғордан кам қилмийдилар, ейишдан қисмайдилар, қизимизни сутини ҳам, кашасини ҳам, тагликларини ҳам йўқ демасдан, вақтида олиб келадилар. Шундай ҳолатдаям қизимиз учун тушган пулни сарфласак бўладими? Ҳўжайиним кредитга музлатгич олиб бергандилар, ёш оиламиз, ҳар ой кредитга тўлайдилар.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Боланинг пулини ўзига ишлатиш лозим. Валлоҳу аълам!