Кўнглим ғаш

20:33 / 10.05.2017 | Савол | 1526
Ассалому алайкум! Қизим Оминани 2 ойдан бери бир иссиғи чиқади, бир шамоллаб қолади. Хуллас, бир касал бўлиб бир тузаляпти. Ўзим ва эрим Аллоҳнинг оятларини айтиб дам солиб қўямиз. Бир кун онам “ҳадеб шунақа дам солаверасизларми?”, деб қўшнилариникига пиёз, гугурт, пичоқ билан дам соладиган холаникига олиб чиқмоқчи бўлди. Мен қаршилик қилдим. Кейин онам “ислик бўлсин, неварамни бошида бало арисин”, деб пахта айлантирдилар. Қўшни аёлга ҳам олиб чиқдилар. Кўнглим ғаш бўлиб қолди. Сиз ҳам қизим ҳаққига дуо қилинг, илтимос
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати: