Отам норози

11:41 / 28.06.2021 | Муслима | 468
Ассалому алайкум! Мен 2 фарзандим билан ота уйимда яшайман. Ажрашмаганман. Турмуш ўртоғим Москвада ишлайдилар, кетганларига 3 йил бўлди. Шу 3 йилда ишлари юришганида пул жўнатиб, биздан хабар олиб, боқиб турдилар. 5 ойдан бери пул жўнатмай қўйдилар, ишим юришмаяпти, пулимни ололмаяпман, дейдилар. Отамни жаҳллари чиқяпти, ҳўжайнимга ишонмаяптилар, пул жўнатмай қўйганига судга бераман, деяптилар. Мен фарзандларимни тирик етим қилиш ниятим йўқ, отам тушунишни хоҳламаяпти, отамга қарши чиқишга қўрқяпман. Отамга ойим, акам тушунтиришга ҳаракат қилишди, фойдаси бўлмаяпти. Ҳўжайнимга айтсам, у хам сиқиляпти, маслахат беринг, қандай йўл тутай?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Қарзга олиб бўлса ҳам нафақангизни қилиши лозим. Валлоҳу аълам!