Хуфтон намозининг вақти

22:33 / 28.06.2021 | Zulfiya Shokirjonova | 3533
Ассалому алайкум! Айнан мен яшайдиган жойда Шом намози кечки 9 ларда ўқиляпти, Ҳуфтон эса кечки 11 ларда. Менинг ухлаш вақтим 10 да бўлиши керак, лекин намоз кеч экан, шу сабабли Шом намозини ўқиб бўлганимдан кейин қанча вақтдан кейин Ҳуфтон намозини ўқисам бўлади? 10 минутдан кейин ўқисам бўладими? Чунки вақтли ухлашим керак, кеч ухласам бомдодга тура олмайман. Нима деб маслаҳат берасиз, Аллаҳ рози бўлсин.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намоз вақти кирмай туриб уни ўқиб бўлмайди. Хуфтонни кечанинг ярмигача ўқиш жоиз. Ундан кейин узрсиз бомдодгача кечиктирса мукруҳ бўлади. Валлоҳу аълам!