ОТА она ҳақида

00:42 / 29.06.2021 | Muqaddas | 541

Ассалому алайкум! Қайнона қайнотам қайнисинглимни узатиш учун банкдан катта миқдорда қарз олишга(5 6 та банкдан 75млн атрофида валлоҳи алам) мен ва турмуш ўртоғим бир жойда ун қадоқлаш соҳасида ишлаймиз менинг топган маошим фарзандларимнинг боҳча тўловига керакли нарсаларга ҳарж бўлади. Бизада доим ҳам иш бўлмайди. Фарзандим бор 4 ёшдан ошганига қараман гапирмайди шифокорлар ақлан ўсишда орқада қоган (зпр 70) ташхисини қõйишди. Боламни маҳсус давлат томонидан очилган бохсага жойладик у ер бепул 5 кун давомида фарзандимга уша ерда қарашади. Қайнона қайнотам олишган қарзлигини тõлашга қийналишяпти (қайнотам доимий равишда ичкилика ружу қõйган инсон ишга ҳам бормай қõйганлар) қанонам кундузи ва тунда ишлаяптилар турмуш õртоғим эпилипсия туфайли тунда тиниқиб уҳлашлари керак катта фарзандимга доимий равишда дори дармон олиб беришимиз керак базида рõзғорга қийналяпмиз 2 чи фарзандимизни ҳам қадамлари қийшиқ уни даволатишга қурбимиз етмаяпти ҳам унга ойига 700минг боҳча пули тõлаймиз. 1 қайнонамни тунда ишлаётканларига турмуш õртоғимга гуноҳ эмасми? 2 Банкка ёрдам бермаяпканимиз учун қайнонам турмуш ўртоғимдан норози бõвотила қарзлигига қарашасак боламизни даволатиш чōзилиб кетвоти. Норозиликлари тõғрими? 3 турмуш õртоғим оналарига ёрдам беришлари керакми ёки фарзандларини даволатишларими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тундаги иш жойида шариат таъқиқлаган ҳолат бўлмаса, ишга бориб келиши ҳам шариатга мувофиқ бўлса, жоиз. Норозилиги тўғри эмас.

Фарзандга қараши авло. Чунки ёш ва бемор. Онани тўй учун қарз олишга ҳеч ким мажбурламаган. Валлоҳу аълам!