Дезодарант сепиш ва машинадан бериладиган закот ҳақида

11:30 / 14.03.2017 | Савол | 1760
Ассалому алайкум! Ассаламу алайкум! Сизга қуйидаги икки савол билан мурожаат қилмоқчиман:

1. Ёзда ҳар-хил ҳидларнинг олдини олиш учун баданга дезодарант сепса рўза бузиладими?

2. Закот берилиши учун мол кўпайиб туриши керак деб эшитгандим. Мен машина олди-сотдиси билан шуғулланаман. 6 ой илгари янги машина олганман сотгани, уни ҳозир минмаймиз. Шу машинадан ҳам закот бераманми? Унинг қиймати кўпаймайди. Олдиндан жавобингиз учун катта раҳмат
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
1. Рўза кунлари ҳушбўй сепиш макруҳ, уни ҳидлаш рўзани очади. Шунга эҳтиётан сепмаслик керак.
2. Закотни бир йил ўтган, айланиб турадиган молдан чиқарилади. Валлоҳу аълам