Ассалому алайкум! Мен бир қизни Аллоҳ учун яхши кўрар эдим. Ҳар намозда уни Аллоҳдан сўраб дуо қилар эдим, лекин яқинда у бошқа бир йигитга фотиҳа қилинди. Энди мен у қизни сўраб намозларимда дуо қилсам бўладими ëки фотиҳадалиги сабаб дуо қилишдан тўхташим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Бошқаси билан унашган бўлса уни сўраманг. Валлоҳу аълам!