Қайнонам намозга кетган вақтимни қизғанадилар

02:56 / 29.06.2021 | Muborakxon | 448
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 5 йил бўлди. Замонавийроқ оилага келин бўлганман. Икки йилдан ошди, ҳижоб ўрайман, намоз, Қуръон ўқийман. Оиламизда қайнотам ибодатга маҳкам. Қайнонам ва эрим намоз ўқимайди, рўза тутмайди. Ҳовлимиз катта шудгор ва боғ ҳам ҳовлимизга қўшилган баҳордан то қишгача тинмаймиз. Баъзан иш кўпайиб кетганда пешин ёки аср вақти бўлганда намозимни ўқиб олай десам қайнонам уффф деб жаҳли чиқади шундай вақтларда намоз чиқиб кетиш соатини охирларида улгуриб ўқиб оламан. Эрим қаршилик билдирмайди. Шу қайнонам намозга кетган вақтимни қизғонадилар. Мана рамазондан кейин қўлимга Қуръон ушлолмаяпман, тинмаймиз. Қайнонам уйимга кириб кетсам дарров чақиради, иш қиламиз деб. Шундай пайтларда нима қилишга ҳам бошим қотиб қолади. Илтимос, маслаҳат беринг, қандай йўл тутай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Фарзларингизни ўрнида бажаринг. Эрингизга айтиб, ўқиш учун кунда бироз вақт ажратилишини илтимос қилинг. Валлоҳу аълам!