Намоз

01:02 / 29.06.2021 | Malikaxon | 459
Ассалому алайкум! Менинг саволим қуйидагича: онам билан кўп иккаламиз ёнма-ён намоз ўқиймиз. Дуоларни ҳам зикрларни ҳам ўзимиз айтамиз, бир-биримизга имом бўлмасдан. Укам айтиб қолди, аёллар жамоат бўлиб ўқиши макруҳ, деди, ўқиманглар, деди, шу ростми? Аёллар ҳам оилада ёнма-ён туриб намоз ўқиши макруҳми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бир бирига иқтидо қилмаган ҳолда ёнма-ён туриб ўқиши жоиз. Валлоҳу аълам!