Талоқ мавзуси

20:46 / 10.05.2017 | Савол | 1402
Ассалому алайкум! Хўжайним билан аразлашганим сабаб онамни уйидалигимда ҳомиладорликдан сақланиш воситасини (спиралимни) олдириб ташлагандим. Уларга айтмагандим. Бу ҳақида билиб, энди умуман жинсий яқинлик қилмасликларини айтдилар. Бу ҳолатда, яъни узоқ вақт яқинлик қилинмаслиги билан талоқ тушадими? Нима қилай?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бу ҳолатда ийло бўлади, яъни қасддан жинсий яқинлик қилмай юрса, тўрт ойда талоқ тушади. Айтганини қилинг. Валлоҳу аълам!.