Ассалому алайкум! Юзимда, танамда оқ доғларим бор, яъни витилиго. Фақат ўзимнинг оила аъзоларим, aарзандларим ва ҳўжайиним биладилар. Ҳатто бегимнинг уйдагилари ҳам билишмайди. Гап сўз кўпайишидан қўрқаман. Бўйи етган қизларим бор. Фақат юзимдаги оқ доғларимни ўзини маълум косметик бўёғи (витисолор) билан бўяб юраман. У сувга чидамли. Уч тўрт кун туради. Таҳоратим мукаммал ҳисобланадими? Доғларимни бўяб юришим ёлғончиликка, бошқаларга ўзгача кўринишга кирмайдими? Бўяб юришим ёлғончиликмасми? Доғ натижасида қош ва киприкларим ҳам оқарган, қошимнинг оқарган толаларини қайчи ёрдамида кессам бўладими? Оқ туклар қошимнинг остки қисмида. Жавобингиз учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ рози бўлсин.
– Ва алайкум ассалом! Эрингизнинг хабари бўлса бўлди, бошқаларнинг билиши шарт эмас. Ўша ўринларни табиий ҳолга келтириб бўяшингиз жоиз, қошни ҳам. Қўядиган нарсаларингиз сув ўтказмаса, таҳорат ва ғусл ўтмайди. Валлоҳу аълам!