Сийдик тeккан гиламни ювиш

20:48 / 10.05.2017 | Савол | 1459
Ассалому алайкум! Сайт ҳодимлари. Саволим eтиб бормаган чоғи, қайта ёзяпман. Янги гиламнинг бир бурчагига сийдик тeккан бўлса шу гиламни тоза қилиб уй шароитида ювиб, яна жойнамоз қилса бўладими? Бир аёл оқар сувда 3 кeча-кундуз туриши кeрак дeдилар. Шу гап тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!

Ҳурматли фойдаланувчи! Саволингиз бизга етиб келган ва унга 24.04. да қуйидагича жавоб берилган:
«Уч кечаю уч кундуз эмас, бир кечю бир кундуз дейилган фиқҳий китобларда. Кифоя китобидан иқтибос:
Гилам устидан бир кеча сув оқизиш билан пок бўлади.» Валлоҳу аълам!.