Қиз фарзанд таъминоти

03:02 / 01.07.2021 | surayyo | 458
Ассалому алайкум! Мен 24 ёшдаман, олийгоҳда магистратурада ўқийман. Олдин ойим ишламас эдилар бизларни ўқитиб, ўқишга киргизгандан кейин ишлай бошладилар. Ҳозир уйда ҳамма ўқиш ва ишли, мен катта қизман, ўқиш ва уй ишлари менга бироз оғирлик қиляпди, иккаласига улгуришим қийин бўлаяпди. Магистратурани бу йил битираман, кейин ишга киришим керак. Саволим шуки 1) Қиз фарзанд таъминоти ота-она зиммасида қанча вақтгача бўлади? Мен ишламай ота онам ҳизматини қилиб уйда ўтирсам бўладими лекин уйдагилардан эҳтиёжларим учун пул сўрашга ҳам уяламан? 2) Ҳозирда ҳар бир соҳада Чет тилни билиш сертификати сўралади. Ота онам ҳам менинг ИЭЛТС олишимни хохлашади бу менга ишга киришимда келжакда ҳамма нарсада керак лекин мен Араб тилини ўрганишни хохлайман ота онам бунга рози бўлмасалар ҳам Араб тили курсларига қантасам бўладими албатта бунда ота отамнинг маблағи ҳисобига ёки ўзим пул ишлаб кейин ўрганганим маъқулми? Қуърони каримни ёд олишни жуда ҳам хохлайман ҳозир ёшлигимда хотирам яхши кучим бор пайтида вақтни бошқа нарсаларга сарфламай Араб тилини ўрганишни хохлайман ота онам буни тушинишмаяпдилар. Бундай ҳолатда нима қилсам бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Саволлар биттадан берилади. Қизболанинг таъминоти отаси зиммасида турмушга чиққунигача бўлади. Валлоҳу аълам!