Ассалому алайкум! Биз оилада 2 қизмиз. Худога шукур намозларни ўз вақтида адо этиб келяпмиз. Баъзи бир сабабларга кўра намозларни ўқимай коламиз (мисол учун бомдодга туролмай қолишимиз, мен ишдан кеч келганимда овқатланиб кеч ўқишим мумкин ёки ҳайз кўришимиз). Шундай пайтлар бўладики отам намозни қазосини ўқисак бизни уришиб, қаттиқ сўкадилар. Лекин ўзлари намоз ўқимайдилар. Бу ишлари учун уларга гуноҳ ёзилмайдими? Ота қиз фарзандларини ҳар хил гаплар билан камситиб сўкиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввало ҳар бир намозни ўз вақтида ўқиш керак. Бомдодга туриш тадоругини тўла бажариш лозим. Мисол: Аллоҳдан сўраш, эрта ётиш, кўпроқ соатларнинг уйғотиш қўнғироқларини ёқиб қўйиш каби. Онда-сонда ихтиёрсиз ухлаб қолинса, дарров тавба қилиб, қазоси ўқиб олинади. Иш ва овқатланиш намозни қазо қилиш учун узр бўла олмайди. Ҳайз кўрганда намоз соқит бўлади. Қазоси ўқилмайди. Намоз учун отангизнинг койиши яхши. Ўзлари ҳам намоз ўқишларини сўраб дуо қилинглар. Ноҳақ ёмон сўзларни айтиш яхши эмас, албатта жавобгарлиги бўлади. Аммо отанинг ҳаққи улуғ, кўнгилга олмай, у кишини дуо қилаверинглар. Валлоҳу аълам.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ رِضْوَانِ اللهِ لَا يُلْقِي لَهَا بَالًا، يَرْفَعُ اللهُ بِهَا دَرَجَاتٍ، وَإِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ سَخَطِ اللهِ لَا يُلْقِي لَهَا بَالًا يَهْوِي بِهَا فِي جَهَنَّمَ».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда Аллоҳ рози бўладиган гапни арзимас санаб гапиради-да, шу сабабли Аллоҳ уни даражаларга кўтаради. Банда Аллоҳ норози бўладиган гапни арзимас санаб гапиради-да, шу сабабли жаҳаннамга қулайди»