Талоқ

16:53 / 30.06.2021 | Yulduz | 269
Ассалому алайкум! Эрим билан уришмадим, уйда қайни синглим ва қайнонам сиғдиришмади. Кетишга мажбур бўлдим, у вақтда ҳомилам 3 ойлик эди. Эрим дадамга кетиб турсин ҳозирча, деб айтдилар. Лекин уйга келганимдан кейин хабар ҳам олмадилар, телефон ҳам қилмадилар. Фарзандим туғилса келиб қолар, деб умид қилдим. Ўзим телефон қилсам блоклаб қўйибдилар. Ҳозир ҳомилам 9 ойлик, яқинда эшитдим, уйланибдилар. Жуда ёмон аҳволга тушдим. Мени талоқ ҳам қилмаганлар. Мумкинми шу ишлари. Талоқ қилган бўлса ҳам, мен эшитмасам ҳам менга талоқ тушадими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Уйлангани жоиз. Аммо сизни бундай ташлаб қўйиши асло жоиз эмас. Катталар ва масъуллар ёрдамида жонли мажлисда масалангизни кўриш зарур. Валлоҳу аълам!