Даврон пайғамбар бўлганми?

01:47 / 30.06.2021 | Gulyora | 364
Ассалому алайкум! Бу саволни берётганимдан узр сўрайман, бир дугонам кўп бор Даврон пайғамбар бўлган екан, ким таҳажжуд намозини ўқиб ният қилса, қандайдир овоз эшитаркан, мен хам эшитдим, деди. Бу маълумотни қандайдир китобдан ўқиган экан, айтиши бўйича у инсоннинг бир қўли Самарқандда бор эмиш, у ерда у инсонни шарофатидан ҳеч ким хавф сололмас экан, шунга ўхшаш кўп гапларни айтди. Бунга тўғриси ишонмадим, лекин тортишгим келмагани сабабли индамадим. Ўзингиз шу гапларига ойдинлик киритиб берсангиз. Олдиндан раҳмат.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бўлмаган, уйдирма гаплар ҳаммаси. Валлоҳу аълам!