Ҳайз

20:59 / 10.05.2017 | Савол | 1639
Ассалому алайкум! Ҳайз келишидан олдин 1-2 кун жигарранг ва пуштига ўхшаш суюқлик (выделение) келади. Кейин эса ҳайз бошланади. Бу суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланадими? Шу вақтда намоз ўқишим жоизми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
САВОЛ: Ҳайзнинг зоҳир бўлиш вақти қачондан ҳисобланади?
ЖАВОБ: Аёл кишининг жинсий аъзоси ташқи ва ичкига бўлинади. Ҳайз кела бошлаганини ичида ҳис қилиши билан ҳайз келган ҳисобланмайди, балки қон ташқи жинсий аъзодан ташқарига чиқиб, кўриниши билан у ҳайз кўрувчига айланади. “Фатавои Ҳиндия”да шундай дейилган: «Қон ташқарига чиқиб, кўринсагина, унга тааллуқли ҳукм собит бўлади. Бу бизнинг асҳобларимиз мазҳабининг зоҳири ҳамда барча машойихларимизнинг фикридир. Фатво шунга кўра берилган».

САВОЛ: Ҳайз қони неча хил рангда бўлади?
ЖАВОБ: Ҳайз қони олти хил рангда бўлади. «Ҳайз олти рангдан бирида бўлади: қора, қизил, сариқ, лойқа ранг, яшил, тупроқ ранг. «Ниҳоя»да шундай келтирилган.
Валлоҳу аълам!.