Никоҳдан ажралиш ҳақида

01:15 / 02.07.2021 | Nargiza | 918
Ассалам алайкум! Устоз, мени бир савол жуда қийнаяпти, мен турмушумдан қайтганман,ажрашганман. Аллоҳнинг қадари, Алҳамдуллиллаҳ, ҳозирги кунда совчилар келяпти, асосан улар ажрашганим сабабини сўрашади, шу ҳолатда турмуш ўртоғим қилган ишларини гапириб, бошқа инсонлар олдида ёмон кўрсатиб қўйишни, уларни ғийбат қилишни ҳеч истамайман. Шунинг учун ўзим йўл қўйган хатоларимни айтаману, уларникини айтишдан тийиламан. Лекин афсуски, бу ҳолатда кўпчилик сабабсиз ажрашган экан, деган фикрга келиб қолишяпти. Шу ҳолатда қандай йўл тутсам бўларкин, қандай йўл тутсам гуноҳ қилиб қўйишдан сақланар эканман?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Келишилмаган, дейилса кифоя. Валлоҳу аълам!